Пятница, 17.05.2024, 09:08
Приветствую Вас Гость | RSS

QuvnoQ ChaT
ZavQli PaRTaL

Sayt menyusi

Quvnoq chat

200

Statistika


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Kirish

Главная » Архив материалов

Куни кеча интернетдаги ижтимоий тармоқларда 5000 сўмлик купюранинг расми тарқалди. Ундаги маълумотларга кўра, 2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб, Ўзбекистоннинг барча банкларида янги - 5000 сўмлик купюралар муомалага чиқарилар экан.


Жумладан, Фейсбук тармоғида иш жойини Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қилиб кўрсатган Нурзод Нуралиевич исмли фойдаланувчи ўз саҳифасига ана шу купюранинг расмини ҳам жойлаштирган.&n ... Читать дальше »

Просмотров: 4034 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 24.06.2013 | Комментарии (0)

Тошкентда миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни ҳалокатга учради Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Бобур Усмонов Тошкент шаҳрида йўл транспорт ходисаси туфайли ҳалок бўлди. Воқеа 2013 йил 8 май куни эрталаб соат 05:00 да содир бўлган. Қизил рангли «Форд Мустанг» машинасини бошқариб кетаётган Бобур Усмонов Навоий кўчасида жойлашган «Шедевр» супермаркети олдида, Ўзбекистон миллий кутубхонасининг рўпарасида йўл четидаги панжарага катта тезликда келиб урилган, деб хабар беради "Лайф Ньюс". Бахтсиз воқеа сабаб машина салонида бўлган Кристина Юлдашева Камиловна исмли аёл ҳам қурбон бўлган. Хабарларга кўра, Бобур Усмонов холасининг қизи Асал Нарзиеванинг никоҳ тўйини ўтказиш учун шу ҳафтада Тошкент шаҳрига келган эди. Бобурнинг ҳалок бўлганини Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ирина Винер ҳам тасдиқлаган. «Афсуски, шундай, Бобур ҳалокатга учрагани рост», — дейди Винер. Маълум қилишларича дафн этиш маросими ўша куннинг ўзида ўтказилган. Бобурнинг жасади Тошкентдаги "Минор" қабрстонига дафн ... Читать дальше »
Просмотров: 3520 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 11.05.2013 | Комментарии (0)

вαχσr мανѕυмι уαηgι мανѕυмgα уαηgι υ
¢няαωυν qυνησq grυρραмιzđα вαχσr
кαуƒιуαтιηι υĻαωυν¢нι zвσσσσσσσr yana
đσιмgιđєк qυνησqqιηα qαуησqqιηα zвσrιмιzđα
ѕιzĻαrηι qυνησq кυĻgυ να αĵσуιв ѕαrgυzαωтĻαr
кυтмσqđα вυ ѕαrgυzαωтĻαr αĻвαттα ѕιzĻαr вη qιzιq υ¢няαωυν 15 αρrєĻ ѕσαт 11:11 đα вσ'Ļιв
σтαđι.мαηzιĻ ѕкєνєr Mσ'ĻĵαĻ αмιr Tємυr мєтrσѕι
кє¢н qσgαηĻα кαĻ вσ'в qσѕιη χααααууυυυυ
вαqα¢нυυυ кємαgαηĻα αα αα¢нι¢нυυυυυ
Просмотров: 622 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 09.04.2013 | Комментарии (0)

Кеча 4 апрелдан "Одноклассники” ижтимоий тармоғи ишдан чиқди. Сайт фойдаланувчиларга техник ишлар сабаб, бир оздан сўнг ташриф буюришлари сўралган хабарни чоп этди. "Одноклассники” ижтимоий тармоғи матбуот котиби Мария Лапукни айтишича, сайт носоз қурилма сабаб ишдан чиқган. Ҳозирда бу техник носозликни тамирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аммо, Сайтни хакерлар хужумига учрагани ҳақида маълумотлар ҳам бор. Яна бир маълумот, ўтган йилнинг май ойида "Twitter” "Одноклассники” тармоғида вирус борлиги сабаб "Одноклассники”ни "қора рўйхат"га жойлаштирган. Одноклассники-2006 йилнинг март ойида ишга тушган. 2013 йилнинг 14 феврал куни эса сайт рекорд статистикани қайт этди. Шу куни сайтга 40 млн фойдаланувчи ташриф буюрди.
Просмотров: 635 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 05.04.2013 | Комментарии (0)

Хонандалар Ойбек ва Нигора мана бир йилдирки мухлисларга ТВ орқали бирорта ҳам клипни тақдим этганлари йўқ. Маълумотларга қараганда, уларнинг Таиландда суратга олинган видеоклиплари ўғринча сотувга чиқариб юборилган. Хонандаларнинг бу клипдан умидлари катта эди. Ҳатто қўшиқ ТВМ телеканалининг бадиий кенгашига ҳам топширилганди. "Бу ҳол иккинчи маротаба такрорланяпти, бундан аввал ҳам "Жонимга тегма” номли қўшиғимизнинг клипи ҳам ана шундай йўл билан тарқалиб кетганди”, дейди Ойбек. Бундай ҳолат яқиндагина хонанда Муниса Ризаева билан ҳам рўй берганди. Хуллас, хонандаларга маслаҳатимиз — "Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” нақлига амал қилиб иш кўринг.
Просмотров: 504 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 13.02.2013 | Комментарии (0)

МУХЛИСА. ЎЗБЕК КИНОСИДА РЕЖИССЁР СИФАТИДА ИЛК ҚАДАМЛАРИНИ ТАШЛАМОҚДА. ИККИ ФАРЗАНДНИНГ ОНАСИ, СЕВИМЛИ УЙ БЕКАСИ...ОҒИР КАСАЛЛИК УНИ ЕНГОЛМАДИ. ҲАЁТНИНГ ОҒИР СИНОВЛАРИНИ ЎЗ КУЧИ, ИНТИЛИШИ БИЛАН КЕЧИБ ЎТИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН АЁЛ!

"Лайлойимсан”...Ҳа, шундай номли клипни биламиз демоқчимисиз?! Шошманг, энди шундай номли янги картина яратилди! Бироқ, бунга Улуғбек Раҳматуллаевнинг умуман дахли йўқ!

Бош ролларда: Адиз Ражабов, Муҳаммад Али Искандаров, Отабек Мусаев, Муяссар Бердиқулова.

Меҳрибонлик уйидаги болажонларнинг гулдек униб ўсиб, тақдирнинг синовли йўлларини бошидан кечиришини бир тасаввур қилинг-а?! Ота-она меҳрига зор бўлиб, уларга айтолмаган дардларини-чи? Кучли севги ҳаммани қутқаради. Миллион азоб нима бўлибди? Ҳатто ўлимга энг катта рақиб муҳаббат эмасми? Оғир касалликни қандай енгиш мумкин? Эзгулик, яқинлар ва ўзгалар меҳр-муҳаббатини туйиш билан бўлса керак! Ёмонликни раво кўрганлар аввало, ўзлари учун чоҳ қазиб боришларини ўйлаб кўришганмикан? Янги фильм а ... Читать дальше »
Просмотров: 554 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 31.01.2013 | Комментарии (0)

Япон олимлари мобил телефонни қувватлантириш мумкин бўлган матони ихтиро қилишди. Уяли телефонини қувват олдириш учун одамга шу матодан кийим керак бўлади. У кийимининг қувватини "ёқиши” ва телефонга улаши лозим. Янги мол ҳали савдога чиқмади. Олимларнинг фикрича, уни ҳали мукаммалаштириш керак. Шунга қарамай, супермато ихтирочилари матога қизиқиш билдирган қатор ишлаб чиқарувчилар билан музокараларни бошлаб юборишган
Просмотров: 573 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 16.01.2013 | Комментарии (0)

ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ? Эски Йилнинг шов-шуви Янги йил бошида атрофга ёйилди. Озодбек Назарбековнинг 28- декабр куни Самарқанд шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган концертидан ҳафсаласи пир бўлган мухлисалар хонанданинг кутилмаган қўполлиги ҳақида гапириб берди. (Асл касби юрист бўлган бу аёл исм-шарифи сир қолишини истади.) -Ресторанга тахминан 500 та мухлис йиғилди. Чипталарни 120 000 сўмдан харид қилдик. Дастурхон нозу неъматга тўла. Чипта пулига арзийди. Ташқарида ҳам, ичкарида ҳам ҳаво жуда совуқ эди. Бироқ, совуқ ресторанда Озодбекнинг куй-қўшиқларидан қалбимизни иситишни ният қилгандик. Мухлислар севимли хонандаси билан суратга тушишга ошиқишди. Ахир, улар концертдан кейин хонанда билан тушган суратларини уйларига олиб бориб фахрланиб мақтангиси келгандир?! Мен ҳам энди ўрнимдан қўзғолган эдим, Назарбековнинг микрофонда айтган гапларидан қотиб қолдим. "Суратчилардан аллергия тошади. Контрактимда сизлар билан суратга тушиш учун келишмаганмиз!” д ... Читать дальше »
Просмотров: 612 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 03.01.2013 | Комментарии (0)

Сўнгги пайтларда қатор кўрсатувлар усиз ўтмаяпти. Ўзбекистонлик хушовоз хонанда Севара Назархон ижросидаги француз тилидаги «Je t'aime” таронаси Янги йил оқшомида Россиянинг "Биринчи" телеканали орқали намойиш этилган байрам дастурида яна бир барчани лол қолдирди. - Машҳур эстрада хонандалари София Ротару, Лев Лешченко,Филипп Киркоров, Николай Басков, Надежда Бабкина каби санъат дарғалари ижросидаги рус, инглиз, француз, итальян тилларидаги энг машҳур қўшиқлар янграган ушбу дастурда Марказий Осиёдан Севара Назархоннинг иштирок этишининг ўзиёқ унинг серқирра санъатига берилган юксак баҳо эмасми, - деб ёзади СА.News Хабарингиз бор, Севара Назархон ҳақида яқинда Россиянинг "Биринчи" канали орқали ўтказилган "Голос” танловидаги иштирокидан сўнг янада кўпроқ гапирила бошланди. Россия эстрадаси "примадоннаси” Алла Пугачева ушбу танловда Севаранинг ғалабасини башорат қилди ва бу танқидчилар томонидан бир неча бор ойнаи жаҳон орқали эътироф этилди. Бироқ, хонандани ўз гуруҳига қабул қилган ҳай ... Читать дальше »
Просмотров: 533 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 03.01.2013 | Комментарии (0)

2013 йил 21 мартга қадар 6 соатдан эфир узатилади. 2012 йилнинг 31 декабрь куни соат 19:00дан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида иккита янги – "Маданият ва маърифат” ҳамда "Дунё бўйлаб” телеканаллари ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида бўлиб ўтган брифингда мазкур янги каналларнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. "Маданият ва маърифат” телеканали ижодкорларининг асосий мақсади миллий маданиятимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш, аҳолининг маданий ва маърифий савиясини янада ошириш борасида олиб борилаётган улкан ишларни кенг тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодда илмий кашфиёт ҳамда билим олишга, маданий қадриятларга қизиқишни кучайтириш, илмий-оммабоп ва маданий- маърифий теледастурларни яратиш, рақамли ва мультимедиали технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг маданий ва илмий ҳаётига оид муҳим воқеалар тўғрисида аҳолини ҳар томонлама хабардор қилиб боришдан иборатдир ... Читать дальше »
Просмотров: 627 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 03.01.2013 | Комментарии (0)

«Қиз бола бировнинг хасми», «қиз бола — палахмон тоши» деган гапларни кўп эшитамиз. Бу ибора қулоқларимизга ўрнашиб кетган бўлса-да, баъзан ота-онанинг қарори қизларининг қаршилигига сабаб бўлади. Бугунги қаҳрамонларимиз ана шундай қизлар… Қизларимизга актриса Зуҳра Солиева маслаҳат беради: — «Суғдиёна» — севимли газетам. У бошқа газеталардан кескин фарқ қилади. Ўз мухлислари учун ҳар ҳафта албатта бирорта янгилик қилади. Мен бу газетанинг нафақат ҳаётимда, балки ўйнаётган ролимда ҳам мухлисиман. Яқинда 30-қисмли сериалда роль ижро этдим. Ундаги қаҳрамоним ҳам айнан шу газетани севиб ўқийди… «ФОТИҲАЛАНГАНИМ БИЛАН КЕЛИШОЛМАЙМАН» Марғиёна, 22 ёш, Сурхондарё вилояти: — Мени яқинда бир қариндошимизга унаштириб қўйишди. У йигит билан умуман чиқиша олмайман. Бахтли бўлишимга ҳам кўзим етмайди. Чунки унга нисбатан кўнглимда ҳеч нарса йўқ. Қаердан ҳам бўлсин, кўнглим бошқада ахир… Очиғини айтсам, ўзга йигитга кўнгил берганман. У ҳам мени яхши кўради. Биз бир- биримизни жуда севамиз. Қариндошим ... Читать дальше »
Просмотров: 623 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 03.01.2013 | Комментарии (0)

Қайси соха ходимлари бир йилда 121 доллар даромад олишади? 2013 йилда АҚШДа шифокорлик (тиш шифокори, терапевт ва оптометрист) аёллар учун энг маъқул касб бўлади. Бу хақда энг яхши касблар рейтингида маълум қилинган. Ушбу рўйҳатни мутахассис Лоуренс Шаткин машҳур "Forbes" учун махсус тайёрлаган. Касблар рейтинги уларнинг даромад келтириш даражаси, шу соха вакилларига бўлган талаб, маошнинг кўтарилиш даражаси ҳамда ходимларнинг ўз касбидан қанчалик мамнунлигига қараб тузиб чиқилган. 1.Аёл шифокорларнинг 60 фоизи ўз касбидан мамнун эканлиги маълум бўлди. Шу соха ходимларининг ўртача ойлиги йилига 121 минг долларни ташкил қилади. 2. Рўйҳатнинг иккинчи ўрнида Соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа мутахассислар (ҳамшира, фармацевт, диетолог) жой олишди. Уларнинг 52 фоизи ўз ишидан мамнун, ўртача даромади эса йилига 70 минг долларни ташкил қилади. 3. Учинчи ўрин тиббиётчи олимларга насиб этди. Бу соха вакилларининг йиллик даромади 76 минг долларни ташкил қилади. 56 фоизи эса ўз ишидан мамнун. Соғ ... Читать дальше »
Просмотров: 582 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 29.12.2012 | Комментарии (0)

Бу хушхабарни унинг хали никоҳдан ўтмаган турмуш ўртоғи - Жерар Пике интернет орқали тарқатди. Колумбиялик хонанда Шакира ўғил фарзандлик бўлди. Бу ҳақда унинг севгилиси, "Барселона" футбол жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике 28 декабрга ўтар кечаси ўзининг интернетдаги микроблогида ёзиб қолдирди. У шунингдек барча мухлисларга қўллаб- қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирган. 35 ёшли Шакира ва 25 ёшли футболчининг фарзанди қайси туғруқхонада дунёга келгани ва унга нима исм берилгани маълум қилинмаган. Ҳозирча Шакиранинг ўзи Facebook ва Twitter орқали алоқага чиқмаган ва мухлисларига бу янгилик ҳақида хабар бермаган. Шакира ва Жерар Пике 2010 йилнинг баҳор фаслидан буён учрашишади. Кейинроқ ушбу жуфтлик муносабатлари ҳақида расман эълон қилишди. 2012 йилнинг сентябрь ойида эса хонанда севгилисидан фарзанд кутаётганини эълон қилди. Янги туғилган чақалоқ уларнинг биринчи фарзанди саналади. Маълумотларга кўра, Шакира орадан бироз вақт ўтгач ўзининг янги мусиқий албомини тақдим этади. Унинг с ... Читать дальше »
Просмотров: 548 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 29.12.2012 | Комментарии (0)

Санъаткорларнинг халқ хизматларида жонли ижрода қўшиқ куйламаётгани ёки куйлай олмаётгани анчадан буён муҳокама қилинаётган мавзулардан бири. Даракчи шу муносабат билан кўзга кўринган баъзи хонандаларга ана шундай савол билан мурожаат қилди. "НЕГА ТЎЙЛАРДА ФОНОГРАММАДАН ФОЙДАЛАНАСИЗ?” "СОЗАНДАЛАРНИ ЖОЙЛАШ ВАҚТ ОЛАДИ” Равшан Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Бугун санъаткорларни "навбатчи” тўйларидан кўра "бирровга” борадиган хизматлари кўп. Шунинг учун санъаткор барча тўйларга ўнга яқин созандалари билан гуруҳ бўлиб юролмайди. Гуруҳ бўлиб юрилганда ҳам тўйхонада бизга навбат келганда, мусиқа ускуналаризни созлашга анча вақт сарф бўлади Бундай шароитда келган меҳмонларни куттириб кўйишимиз эса яхши эмас. Даврани биздан олдингилар келиб "қиздириб” кетса-ю, биз мусиқа асбобларини созлаб меҳмонларнинг эътиборини тортишимиз нотўғри назаримда. Умуман, ўнта созандани жойлаш анча вақт олади. "Навбатчи” тўйларда эса шахсан мен созандаларим билан бориб, деярли ҳамма қўшиқларимни ж ... Читать дальше »
Просмотров: 657 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 27.12.2012 | Комментарии (0)

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА: — Бугунги меҳмонимиз хонандалар Шароф Муқимов ҳамда Севинч Мўминовалар. Бугун уларнинг хонадонига ташриф буюриб, кўнгил қулфларига калит солиб кўришга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз уларни санъаткор эмас, балки оддий инсон сифатида кашф этиш... — Тўйингиз бўлганда ҳамманинг тилидан Шароф ва Севинч тушмасди. Негадир, тўйдан кейин иккингизнинг хам ижодингизда сокинлик пайдо бўлди. Севинч: — Менинг шароитимни тўғри тушунса бўлади. Келинлик хизмати, она бўлиш, фарзанд тарбиясига кетган вақтимга ачинмайман! Тўйдан кейин ижодимда узилиш бўлишини билганман. Оила аталмиш бебаҳо бойлигимни ҳеч нимага алишмайман! Шароф: — Ижодим аввалгидек давом этяпти. Гоҳида сокинликнинг ортида катта тўфон бўлади. Шу маънода айтмоқчиманки, хит қўшиқлар ҳали олдин-да! — Лекин «Санъатсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман», дегандингиз. Севинч: — (Кулади). Тўғри, турмушга чиқмасимдан аввал, бу гапни айтгандим. «Табиб табиб эмас, бошига тушган табиб», деб бежиз айтишмаган экан. Одам оиланинг қадрига ... Читать дальше »
Просмотров: 1078 | Добавил: Temur_0994 | Дата: 27.12.2012 | Комментарии (0)

1 2 3 »

Kalendar

«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

ADMINSTRATSIYA

TEMUR
temur_0994@mail.ru
+998944240108

Qidiruv

Mp3